Либос – ўзгалар эътиборини жалб қилмаслиги ҳам, кибр билан қийлмаслиги, юрмаслиги ҳам Исломда таъкидланган.
Бироқ бугунги кунда ҳар турли модалар қатори қўштирноқ ичидаги қора хижоблар хам чиқиб келмокда.
Қаранки аёллар жамоаси маросим ва маракаларда ҳаддимиздан ошганимиз каби либос масаласида хам бир мунча чегарадан ўтиб кетдик.
Бошдан оёк қорага бурканиб, юзларга парда тортишни тақво либоси деб атади. Асли ҳақиқатдан шундайми. Аллоҳ таъало айтади.
«Батаҳқиқ сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил килдик.Тақво либоси ана уша яхшидир.» (Аъроф сураси 26 – оят.)
Расулуллох (алайҳиссалоҳм). «Кийимларингиздан оқини кийинг. Албатта улар кийимларингизнинг хайрлисидир ҳамда улар билан ўликларингизни кафанланглар» дедилар. (Сунан эгалари ривоят килган. Хадис ва хаёт.16 -17 жуз. 243 -бет.)
Расулуллох (алайҳиссалоҳм). дек зот либосни оқини кийишни тафсия қилиш билан бу ранг кийимнинг яхши эканлигини таъкидламоқдалар. Ислом кўрсатмаси нақадар гўзал, унда ҳар бир жабхада фитналарга ўрин қолмайди. Тақво либоси деб инсоннинг ички ва ташқи ҳолатини одоб-ахлок, шарму -хаё, гўзал хулқлар билан зийнатланиши айтилмокда. Инсонлар тушинадиган қораликка бурканишни тақво либоси дейилмаяпти.
Ҳар бир элатнинг ўз одатлари, кийинишлари бўлганидек, бизни халқимизни ҳам Ислом билан уйғунлашган ўз либосларимиз, ўз одатларимиз, ўз қадриятларимиз бор. Анашу қадриятларимизга муносиб ҳолда кийинмоғимиз инсонлар орасида фитналар чиқишидан сақлайди ва келажак авлодлар олдида ҳижолатли ҳолатлардан ҳоли бўламиз.
Мирзаобод туман отинойиси Назирова М.