Мустаҳкам оила

Оила жамиятнинг асосидир. Бу қўрғоннинг пойдевори эса никоҳ ҳисобланади. Никоҳнинг жамиятдаги ўрни беқиёс. Ҳаётда ҳалол-ҳаромни ажратиш, эр-хотинлик ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалалар шаръий никоҳга боғлиқ. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради” (Наҳл сураси, 72-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас» (яъни умматимдан эмас), деганлар. Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади.

Оилаларимиз мустаҳкамлиги ва фаровонлиги ҳаётимизнинг моддий ва маънавий ободлиги билан боғлиқ. Оила мустаҳкамлиги йўлида эр-хотин, фарзанд ва ота-она ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳурмат-эҳтиром, меҳр-муҳаббат бўлиши лозим.

 Асланбаев Хуршид

Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор ҳожи”

жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan