Сабр фазилати

Сабрли бўлиш. Бу Аллоҳнинг амри бўлиб, ким унга амал қилса, кўп савобга эришади. Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Эй, ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир” (Луқмон сураси, 17-оят).

Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳлардан поклаш ёки даражасини кўтариш учун турли қийинчиликлар бериб синайди. Шу кунларда бутун дунёда тобора купайиб бораётган коронавирус деб аталмиш юқумли касаллик инсонлар учун синов бўлиб турибди. Мана шундай синовли дамларда мўмин мусулмон киши бир-бирига янада жипслироқ бўлиб бир тану бир жон бўлиб Яратганни имтиҳони эканлигини билмоғимиз лозим. Шариатимизда мусибатга учраган киши нималар қилиши ҳақида кўрсатмалар батафсил баён этилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар». Икки Шайх ривоят қилишган. Бошқа хадисда «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар». Ана ўшандоқ синовларнинг кўпроқ учрайдиганларидан бири беморликдир. Демак, беморликка мубтало бўлган мусулмон инсон ўзига ориз бўлган хасталикни Аллоҳ таоло томонидан ўзига нисбатан бўлаётган синов деб билмоғи лозим ва сабр қилиб, Аллоҳ таолонинг Ўзидан шифо сўрашга ўтиши керак. Мўмин-мусулмон одам ўзига беморлик етганда сабрсизлик қилиш ўрнига, сабр қилиб, хасталикни Аллоҳ таоло томонидан ўзига бериладиган яхшиликдан олдинги синов деб билмоғи лозим. Агар ўша синовдан яхши ўтса, унга яхшилик ато қилинади. Мусибат етганида Аллоҳни эслаш, истиғфор сўраш ва Ўзидан умидвор бўлиш дуруди шариф (саловатни) куп айтиш мусибатнинг ечимидир. Юнус алайҳиссалом ана шу йўл билан мусибатдан фориғ бўлдилар. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Зуннун (Юнус)нинг (ўзқавмидан) ғазабланганҳолда (қишлоғиданчиқиб) кетиб, Бизни унга қарши чиқаолмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматлар ичра: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг!) Бас, Бизунинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз» (Анбиёсураси, 87–88-оятлар).

Киши мусибатга сабр қилиб, ундан кейин келадиган хурсандчиликдан умидвор бўлиши керак. Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Бас, албатта, ҳарбирқийинчиликбиланбиргаенгилликбордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 5–6-оятлар).

Яратган Парвардигор бошимиздан бу офатни тез кунда аритгин. Беморларга ғойибидан шифо бергин деб беш вақт намозларида дуо килаётган мўмин мусулмонларни дуоларини Ўзи ижобат этсин.

 

Ҳалилуллоҳ РАИМҚУЛОВ
Ховос тумани “Хизробод”
масжиди имом-хатиби

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan