- Таҳоратда оғиз ва бурунни чайқаганда, томоқ ва димоғнинг охиригача сув олиш.
Пайғамбар (соллалоху алайху ва саллам) : “Бурунга сувни чуқур олгин, аммо рўзада ундай қилма”, – деганлар (Асхобус-сунан ривояти, саҳиҳ ҳадис). Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи ва саллам) рўза пайтида оғиз ва бурунни қаттиқ чайқаганда ичга сув кетиб қолиш хавфи бўлгани учун ҳам бу ишни кариҳ кўрганлар.
- Ўпиш. Бўса шахватни кўзғатиб, рўза пайтида қаътиян ман килинган жимоъга олиб келиши мумкин. Ҳадисларда Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) ўз аҳлларини рўза ҳолларида ўпганликлари ҳакида айтилган. Лекин шу ҳадислар давомида у зот ўзларини тутиб турувчи киши эканликлари ҳам айтиб ўтилган. Инсон ўзини тутолмай қолиши мумкин. Шунинг учун бундан тийилиш афзал, эҳтиётсизлик макруҳдир.
- Аҳлига шахват назари билан боқиш.
- Жинсий алокани фикр килиш.
- Аҳлига шаҳват билан тегиниш.
- Сақич ёки шунга ўхшаш нарсаларни чайнаш. Бу ишни қилган одамни оғиз очиқ деб ўйлайдилар.
- Қозонда турган таом мазасини татиб кўриш (Аммо баъзи уламолар наздида овқат пиширувчи ўзини эҳтиёт қилган ҳолда зарурат юзасидан таомнинг тузини татиб кўриши жоиздир).
- Қон чиқариш ёки оқизиш. Бу ерда зулук ёки бошка нарса воситасида кўп микдорда қон олдириб ташлаш назарда тутилган. Чунки бу инсоннинг танасини заифлаштириб, рўзасини очиб юборишга мажбур килиши мумкин. Баъзи аҳли илмлар қон олдиришни рўзани бузувчи амаллардан санаганлар. Тиббий таҳлил учун кўл учидан кам микдорда кон олдиришнинг эса зарур йўқ. Чунки унинг танага таъсири сезилмайди.
- Висол, яъни икки-уч ифторсиз рўза тутиш. Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи ва саллам) бундай рўзадан қайтарганлар. Бундай рўзани макруҳ деган қавл кучлирокдир.
Юқорида санаб утилган ишларни қилиш гарчи рўзани бузмаса-да , унинг савобини камайтириши мумкин.
Абдуғаффор МУҲАММАДИЕВ
Ховос тумани бош имом-хатиби.