Диний соҳа ходимларига навдатдаги ўқув семинари

5 апрель куни Сирдарё вилояти Ахборот-ресурс марказининг мажлислар залида Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллиёт раислари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Семинарда Гулистон шаҳар ИИБ ходими Ш.Азизхонов «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзусида, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси мутахасиси С.Мирзабаев «Диний ташкилотларда иш ҳужжатлари юритилишини такомиллаштириш ва масжид молиявий фаолиятини тўғрилаш» мавзусида, Сирдарё вилояти ҳоким ўринбосари Р.Мамадалиев «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш» мавзусида ҳамда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби М.Усмонов “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноибларнинг одоб-ахлоқ қоидалари” мавзусида тушунтиришлар беришди.

Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида бўлиб, иштирокчилар маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволлари ҳақида сўради. 

  

Дилмурод СУЛАЙМОНОВ

Сирдарё вилояти вакиллиги масъул котиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan