Жорий йилнинг 15 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Гулистон» жоме масжидида вилоятда фаолиятига рухсат этилган отинойилар билан «Хотин-қизлар ўртаси ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш ва унда отинойиларнинг вазифалари» мавзуида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарида Сирдарё вилояти бош имом-хатиби сўзга чиқиб, отинойилар зиммасидаги вазифалар масъулиятли экани, хотин-қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тез-тез учраётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йил 22 апрелда “Ўзини-ўзи турли йўллар билан қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида”ги фатвосида ўз жонига қасд қилишнинг оғир, кечирилмас ва катта гуноҳлардан эканлиги оят, ҳадис ва уламолар фикрлари келтирилгани, уларга жаноза ўқимасликка имом-хатибнинг ҳуқуқи борлиги таъкидлангани, мазкур фатволардан фойдаланиб хотин-қизларга мазкур иллатнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш кераклиги, шунингдек, киши ўз-ўзидан жонига қасд қилмаслиги, балки унинг ортида бир қанча сабаблар борлиги, жумладан, лоқайдлик, қизларнинг турмушга тайёр бўлмасдан турмуш қураётгани, оилага хиёнат, ичкилик, ҳаётнинг мазмун-моҳиятини англамаслик, унга енгилтаклик билан қараш, турли синов ва имтиҳонларга сабр қилишни билмасликлар мазкур фожиа ортида тургани таъкидланди.
Дилмурод СУЛАЙМАНОВ
ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги масъул котиби