Тинчлик ва осойишталик учун барчамиз масъулмиз

Бугун жамият ҳаётига хавф солаётган, давлатларни пароканда қилишга уринаётган экстремистик кучлар тўғрисида ҳаммамиз хабардормиз. Экстремистик ва террористик кучлар ўзларининг ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланиб улгурмаган, мустақил фикрга эга бўлмаган ёшларни турли хил йўллар билан уларнинг онги ва қалбини забт этишга уринаётганлари ҳам ҳақиқат.

Бу экстремистик кучларнинг асл мақсади ва муддаоларини очиб бериш, асл ислом динини мазмун моҳиятини ёритишга оид тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги ишларни самарадорлигини оширишда тегишли ташкилотлар, имом-хатиблар, отинойилар ўзларининг муносиб улушларини қўшмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегиясининг 5-йўналишида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалаларига катта эътибор қаратилган. Шу йўналишдаги белгилаб берилган вазифаларни адо этилишида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш зарур.  Гулистон шаҳридаги 1-мусиқа ва санъат мактабида вилоятда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг диний экстремизм ва миссионерликка қарши кураш кўникмаларини кучайтиришга қаратилган семинар машғулот ана шулар жумласидандир.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, “Оила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, вилоят ҳокимлиги, туман-шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят, туман-шаҳар бўлимларининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчилари, вилоят, туман ва шаҳар имом-хатиблари, отинойилари, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Мамадалиев очди ва  вилоятда диний йўналишда фаолият олиб бораётган отинойилар фаолиятига алоҳида урғу берди, улар томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Маърузачилар отинойиларнинг халқ орасидаги нуфузи юқори юқори эканлиги, шунинг учун уларда экстремизм, терроризм ва миссионерлик билан боғлиқ таҳдидлар ҳақида зарур тушунчаларни шакллантириш биринчи галдаги вазифа эканлиги ҳақитда тўхталдилар.  Иштирокчилар диққатини  аҳоли орасида ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, аёлларнинг диний ва миллий қадриятлар, маросимлар, урф-одатлар ҳақидаги билимларини янада оширишга қаратдилар.  Меҳнат мигрантларининг мутаассиб оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни тарғиботини кучайтириш шу куннинг асосий вазифаси эканлиги тилга олилар.

Алоҳида эътиборга муҳтож, нотинч оилалар, турли оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар фарзандлари, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан индивидуал муносабата бўлиш, уларнинг дарсларга тўлиқ қатнашишини, таълим-тарбияси ва одобини алоҳида назоратга олиша маҳалланинг ролини кучайтириш масалалари чета қолмади.

Бу каби ишларни амалга оширишда маҳалладаги кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга бўлган отинойи, ҳожи ота, ҳожи оналарни масъул этиб бириктириш яхши натижа берарди.

Болалар учун шундай кун тартиби жорий     қилиш керакки, улар дарсдан кейин тўгаракларга борсин, маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этсин,  спорт билан шуғуллансин, спорт мусобақаларида ўзини синаб кўрсин.

Тадбирда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан ҳам бир қанча таклиф, мулоҳаза ва тавсиялар ўртага ташланики, келаака уларни амалга ошириш фойдадан холи эмас.

Дарҳақиқат огоҳлик ва ҳушёрлик бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири, тинчлик ва осойишталик учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.

Раҳмонқул  НАЗИРҚУЛОВ,

вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний

ташкилотлар билан алоқалар котибияти мудири

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan