Муборак кунлар каффороти

   Имом Табаронийдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳнинг одатлари зикр қилиниб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, ойдин кечалар яъни 13, 14 ва 15-кечалари ҳамда Зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунида нафл рўза тутардилар, деган мазмунда ҳадис келади. Уламолар мана шундан келиб чиқиб, имкон топган, саломатлиги кўтарган, шу ойнинг фазилатидан баҳраманд бўлишни истаганлар нафл рўза тутганлари афзал, дейдилар.

    Зулҳижжа ойининг муборак кунлари бандалар учун жуда манфаатлилиги хусусида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:”Аллоҳ наздида бу кунларда қилинган ибодатдан қадрли бир ибодат йўқдир.Имкон қадар бу кунларда Аллоҳни кўп зикр қилинг.Бу кунларда бир кун рўза тутиш бир йиллик рўза тутишга тенг.Зулҳижжанинг илк ўн куни ичида бир кун рўза тутиш бошқа кунларда бир йил рўза тутишдан ҳам фазилатлидир”.”Аллоҳ наздида кунларнинг улуғи ва амалларнинг афзалроғи ўн кунликда қилинганларидир.

   Ҳанафий мазҳабида ҳажга борган одам ҳаж ибодатининг амалларини бажариши учун қувватини йўқотиб қўймаслиги важидан рўза тутмайди. Бироқ, ҳажга бормаганлар ушбу ўн кунни ибодат ва дуолар билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир.Мусулмонлар Ҳайитдан бир кун олдин – Арафа кунининг рўзасини тутсалар, катта савобга эга бўлишлари ҳақида  Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):”Арафа кунининг рўзаси рўзадорнинг бир йил аввалги ва бир йил кейинги гуноҳига каффорот бўлади, деб умид қиламан”, – дея марҳамат қилганлар.

     Яна бу ҳақда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:”Бу ўн кун дунёнинг энг хайрли кунларидир.Солиҳ амалларнинг Аллоҳга маҳбуброғи мана шу кунларда қилинганидир»

       Мукаррама, муҳтарама опа-сингилларимиз ҳам ушбу ойнинг саноқли ўн кунлигини ғанимат билиб, рўза тутиб, Қуръон ўқиб, зикрда, шукрда  ўтказишларини ва  улкан ажр-мукофотларга эришишларини Аллоҳ насиб айласин.

Муяссар  Ҳасанова
Гулистон шаҳар отинойиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan