Эҳтиёжманд оилалар ифторлиги

Бу йилги Рамазони шариф юртимизга ўзгача сурур ва файз олиб келди десак асло муболаға бўлмайди.
Юртимиз бўйлаб масжидларда Хатми Қуръонлар ўзгача фараҳ билан ўтмоқда.
Айни шу кунларда эса Муфтий ҳазратларимизнинг таклифи ўлароқ Президетнимиз томонидан бир қанча кам таъминланган, эл-юрт учун хизмати синган фуқароларимиз бепул Умра ибодатларини адо этишлик учун икки муқаддас шаҳарларда ибодат ва дуоларда қоим бўлиб туриптилар.
Яна бир ана шундай хайрли ишлардан бири маҳаллалардаги кам таъминланган, эхтиёжманд юртдошларимизнинг хонадонларига файзу-барака, ўзгача хурсандчилик олиб кириш мақсадида , ифторлик тадбирлари ўтказилиши, ифторликларда кам таъминланган оила вакилларининг дуоларини олишлик мақсад қилиб олингандир.
Сирдарё вилоят Сайхунобод тумани бош имом-хатиби Рамзиддин домла Кубаев бошчилигида, дуоларда эҳтиёжманд оила вакиллари қалбига ўзгача хурсандчилик олиб кирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan