Бу йил муборак ҳаж ибодатини адо қилиш учун Сирдарё вилоятидан 204 нафар юртдошларимиз ҳозирлик кўришмоқда. Муқаддас динимизнинг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодатини мукаммал бажариш учун олдиндан алоҳида тайёргарлик кўриш керак. Шу мақсадда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги томонидан Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида ҳафтанинг якшанба кунлари жами 8 марта ўқув семинарлари ташкил қилиниб, ҳаж ибодатининг мазмун-моҳияти, уни адо қилиш тартиблари, зиёрат одоблари ва шу каби зиёратчи учун зарур билим ва тавсиялар бериб борилди.
Вилоятимиз бўлғуси ҳожилари жорий йилнинг 10 август куни Саудия Арабистонига жўнаб кетиши режалаштирилган.




