Сирдарёлик болалар Самарқанд зиёратида

Шубҳасиз, ҳар бир халқнинг энг катта бойлиги унинг миллий тарихи, маданияти ва маънавияти ҳисобланади. Ёш авлодни ушбу бойликлардан баҳраманд қилиб, уларни ўзлигига садоқатли қилиб тарбиялаган миллатнинг келажаги буюкдир.

Юртимизда халқимизнинг бой ва шонли тарихи, юксак маданиятининг намунаси бўлган тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар ва муқаддас қадамжолар талайгина. Самарқанд вилояти шундай масканлардан бири, албатта.

Мустақиллик байрамининг 26 йиллик шодиёнаси арафасида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги ҳамкорлигида хайрли иш ташкил қилинди. Вилоятнинг чекка ҳудудларидан 100 нафар болалар жорий йилнинг 2 август куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, вилоятдаги диққатга сазовор жойлар, муқаддас зиёратгоҳлар, тарихий ёдгорликлар ва меъморий обидаларни зиёрат қилишди. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan