Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг маънавий-маърифий ишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида навбатдаги амалий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Сардоба тумани “Бахмаллик” жоме масжидида ташкил этилди. Йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари А. Ёрбеков раҳбарлик қилди.

Тадбирда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, имом-хатиблар, отинойилар, “Ҳаж–2025” зиёратчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этдилар.

Учрашувнинг асосий мақсади — имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ва ташкилий фаолиятини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда ҳамкорликда турли маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишдан иборат экани таъкидланди.

Шу муносабат билан Сардоба туманининг 8 та масжиди ва 14 та маҳалласига имом-хатиблар ҳамда отинойилар бириктирилди. Тадбир доирасида имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 70 та, отинойилар эса 4 тоифага мансуб 14 та оилага ташриф буюриб, жами 84 та оила билан учрашдилар.

Шунингдек, ногирон ва касалманд фуқаролар, эҳтиёжмандлар ҳамда табаррук ёшдаги қариялар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилаларига совға-саломлар улашилди, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳомийлар кўмагида эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan