2025 йил 18 ноябрь — Ширин шаҳри
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг маънавий-маърифий ишларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Ширин шаҳри “Нурли йўл” жоме масжидида ташкил этилди. Йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Абдурауф домла Ёрбеков раҳбарлик қилди.

Тадбирда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, имом-хатиблар, отинойилар, “Ҳаж–2025” зиёратчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этдилар.


Учрашувда имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ва ташкилий фаолиятини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ва ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш асосий мақсад экани таъкидлаб ўтилди.
Шу муносабат билан Ширин шаҳридаги 1 та масжид ва 6 та маҳаллага имом-хатиблар ҳамда отинойилар бириктирилди. Тадбир доирасида имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 30 та, отинойилар эса 4 тоифага мансуб 15 та оилага ташриф буюриб, жами 45 та оила билан учрашдилар.







Шунингдек, ногирон ва касалманд фуқаролар, эҳтиёжмандлар, шу билан бирга табаррук ёшдаги қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар топширилди. Даволаниш ва дори-дармон учун моддий кўмак кўрсатилди. Ҳомийлар кўмагида эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.