2026 йил муборак Рамазон ойи ҳар йилгидан кўра файзли ва шукуҳли ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқлари асосида муборак Рамазон ойи муносабати билан республикамизда истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга моддий кўмаклар кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.


Шунингдек, республикамиздаги барча масжидларда хизмат фаолиятини олиб бораётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ҳамда масжид ходимларига муборак Рамазон ойи муносабати билан бир марталик пул мукофотлари тақдим этилмоқда.



Шу муносабат билан Сирдарё вилояти вакиллигида, Сирдарё вилояти бош имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигида вилоятдаги масжидларда Ҳатми Қуръон адо этаётган қориларга бир марталик пул маблағлари ҳадя сифатида тарқатилди.
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.