Ёшлар билан маънавий-маърифий учрашув

Жорий йилнинг 7 март куни Сирдарё вилояти бош имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ домла Зокиров Гулистон шаҳар “Маънавият” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Мазкур мулоқот давомида устоз Ҳабибуллоҳ домла талабалар билан нафақат илмий билимлар, балки ҳаётий тажрибалари билан ҳам ўртоқлашди. Айниқса, илм олишда ниятни тўғри қилиш, уларнинг одоб-ахлоқ билан зийнатланиши шунингдек, таълим бериб келаётган устозларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил ва мазмунли жавоблар олдилар. Учрашувдан фойдаланиб, устоз Ҳабибуллоҳ домла Зокиров юртимизда Президентимиз томонидан ёшларга қаратилган юксак эътибор, яратилаётган имконият ва шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш, илм олишда фаол ва илғор бўлишга чақирди.

Йиғилиш якунида ёшларимиз ҳақига эзгу ва хайрли дуолар қилинди.

Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan