Диний соҳа ходимлари ўртасида кураш: Сирдарёда вилоят босқичи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида миллий кураш мусобақаси ўтказилмоқда.


Жорий йил 9 апрель куни Гулистон шаҳридаги “Олимпия” спорт мажмуасида мазкур мусобақанинг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни Сирдарё вилояти бош имом-хатиби, шунингдек, вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Сирожиддин Фозилов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Фарахиддин Раҳимовлар очиб бердилар.


Шунингдек, мусобақада Сирдарё вилояти спорт курашлари ассоциацияси директори Мансур Хусанов ва масъул ходимлар иштирок этиб, беллашувларни бошқаришди ҳамда иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тиладилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, ғолиблар қуйидагича аниқланди:

35 ёшгача, 90 кг вазн тоифасида:
I ўрин – “Хизробод” масжиди имом-ноиби Холбоев Ғофуржон
II ўрин – “Халқобод” масжиди имом-хатиби Қароров Абдуғани
III ўрин – “Иттифоқ” масжиди имом-ноиби Ҳазратқулов Дўстмуҳаммад

36–45 ёш, 80 кг вазн тоифасида:
I ўрин – “Талҳа ибн Убайдуллоҳ” масжиди имом-хатиби Исмонов Бахром
II ўрин – “Тавҳид” масжиди имом-хатиби Насиров Ботир
III ўрин – “Ширин” масжиди имом-хатиби Бегманов Фарҳод

73 кг вазн тоифасида:
I ўрин – “Ҳазрати Ҳизр” масжиди имом-ноиби Эгамназаров Асадулло
II ўрин – “Тавба” масжиди имом-хатиби Алибеков Муҳаммадайюб
III ўрин – “Абдуолим ота” масжиди имом-хатиби Дадахонов Латифхўжа

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Сирдарё вилояти вакиллиги томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan