Меҳр ва саховат — инсон қадрини улуғлайди: Яна бир замонавий хонадон ўз эгаларига топширилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларни қўллаб-қувватлаш борасида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай савобли тадбирлардан бири сифатида Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Мирзо Улуғбек МФЙ Ўрикзор кўчаси 3-уйда истиқомат қилувчи, 4 нафар вояга етмаган фарзандни тарбиялаётган фуқаро Деҳқонова Дилноза Эркинжоновнанинг яшаб турган уйи яшаш учун мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолгани инобатга олиниб, барча замонавий шароитларга эга янги уй қуриб берилди.


2026 йил 15 июнь куни мазкур хонадоннинг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этиб, хонадон соҳибларининг қувончига шерик бўлишди.


Тадбир давомида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, инсон қадрини улуғлаш ва саховат ҳамда меҳр-оқибат каби эзгу фазилатларни кенг тарғиб этиш юртимизда олиб борилаётган хайрли ишлар самараси экани алоҳида таъкидланди.


Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan