21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўзбек тилининг тарихи, давлат тили мақомининг аҳамияти, унинг миллий ўзлик ва маънавий баркамолликни таъминлашдаги ўрни ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, адабий тил меъёрларига риоя қилиш, нутқ маданиятини юксалтириш, она тилининг софлигини асраш ва ёш авлодда тўғри ҳамда равон нутқ кўникмаларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар билан фикр алмашилиб, уларнинг саволларига жавоб берилди.
Тадбир якунида она тилига ҳурмат кўрсатиш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ўзбек тилини келгуси авлодларга безавол етказиш ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчи экани таъкидланди.





Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати