Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Гулзор» масжидида эзгулик ва маърифат тарғиботчилари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман-шаҳар бош имом-хатиблари, отинойилар, Сардоба тумани масжидлари имом-хатиблари ва ноиблари, «Ҳаж-2026» зиёратчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 8 та масжид ва 14 та маҳаллагабириктирилди. Улар маҳаллалардаги муаммоли хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказдилар, мавжуд муаммоларни ўргандилар ҳамда фуқароларнинг фикр ва таклифларини тингладилар.

Имом-хатиблар ва отинойилар томонидан маҳаллалардаги 84 та хонадонга ташриф буюрилиб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. Жумладан, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш, ажримларнинг олдини олиш, зарарли одатлардан сақланиш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилди.

Амалий ишлар натижасида 7 та оилавий низо бартараф этилиб, 7 та оилада ажримнинг олди олинди. Эҳтиёжманд ва бемор фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Бундай хайрли ташрифлардан кўзланган мақсад — аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, оилаларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга маънавий кўмак бериш ҳамда жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат ва маърифат муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборат.

ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.