Саиъд ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)

Исмлари Саъид ибн Зайд ибн Нуфайл ибн Абдул Уззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Фурт ибн Ризоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай ал-Қараший ал-Адавийдир. Саъид ибн Зайд жаннат башорати берилган ўнликнинг ўнинчисидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга амакивачча ва сингиллари Фотима бинти Хаттобнинг эрлари эди. Бадрдан ташқари барча жангларда иштирок этган. У Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ишончли саҳобаларидан бири эди. Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу эллигинчи ҳижрий санада Мадина яқинидаги Ақиқ номли жойда вафот этдилар. Ёшлари етмишдан ўтган эди.

Аҳмедов Ориф

Сирдарё вилояти вакиллиги ходими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan