Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан бўлмиш истиқлол шарофати туфайли эл юртимиз узра хуррият ва файзу барокат таралди. Халқимиз ўз хаётини буюк аждодларимизга муносиб тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлди. Муқаддас динимиз ботил мафкуралар ва дахрийлик тазйиқидан халос топди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади. Табиийки, инсон қаерда дунёга келган бўлса, ўша ер унинг учун азиз ватан хисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун хеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган хамма нарсадан ҳам қимматли даргохдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хазрати Абу Бакр р.а билан мадина шаҳрига хижрат қилиб шаҳардан чиқиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб Макка шаҳрига қараб:”Эй менинг азиз ватаним Макка агар сенинг қавминг мени сени тарк этишга мажбур этишмаганида эди мен хеч қачон ўз ихтиёрим билан сени тарк этмаган бўлар эдим”-деганлар. Демак ватанни севиш уни соғиниб яшаш инсоният табиатида мавжуд бўлган хис туйғудир.
Мустақиллик мустабид тузум даврида топталган диний қадриятларимизнинг ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Хусусан буюк аждодларимизнинг бебахо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида хадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи ва маданияти хамда фалсафага оид ўнлаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди. Қуръони карим ва хадис тўпламларининг таржимаси ва шархлари бу сохадаги энг мухим ютуқларимиздан бўлди.
Халқимиз барча сохада эмин эркин саъй харакат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржамлик ила адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин мусулмонлар ихтиёрига топширилди, ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан тахсил олмоқдалар.
Авваллари хашар йўли билан қурилган масжидлар бугунги кунда янада мустахкам холда қайтадан ва янги жойларга қурилмоқда.
Мустақиллик шарофати билан бир қанча зиёратгохлар таъмирланиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфига топширилди.
Агар биз мана шу ато этилган Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиб, зиммамиздаги бурч ва вазифаларимизни адо этиб борсак, хақ субханаҳу ва таоло ўз неъматларини янада зиёда этиши муқаррардир. Бу тўғрида Аллоҳ таоло ўз каломида “Агар берган неъматларимга шукр қилсаларингиз, неъматларимни янада зиёда қилиб бераман….” деб хаба беради.
Сайхунобод туман Абдуолим ота жоме
масжид имом ноиби Латифхўжа Дадахонов