Сирдарё вилояти отинойилари Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли вилоят кутубхонаси фаолияти билан танишдилар

Бугун 21 декабрь куни Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли вилоят кутубхонасида Сирдарё вилояти отинойилари билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари И.Муминов очиб берди.

Тадбирда вилоятнинг бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров сўзга чиқиб, йиғилганларга бидъат ва хурофотларни бартараф этиш учун тавсиялар берди, отинойилар олдидаги улкан масъулиятлар ҳақида гапирди.

Бундан ташқари тадбирда Ўзбекистон “Ёзувчилар” уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Артикбаева сўзга чиқиб, оилавий ажримлар сони кўпайиб кетганлиги уларни бартараф этиш йўлида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ўз тавсияларини берди, қизлар тарбиясида аҳамият бериш лозим бўлган жиҳатлар хусусида сўзлади.

Тадбир сўнгида Вақф Хайрия Жамоат Фонди ҳомийлигида вилоят отинойиларига совғалар улашилди. Йиғилишдан сўнг вилоят кутубхонаси фаолияти билан яқиндан таништирилдилар.

Меҳмонларга кутубхона ходимлари томонидан кутубхона тарихи, китоб фонди ва кутубхонанинг маъмурий тузилиши ҳақида сўзлаб берди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan