Сирдарё вилояти имом-хатиблари Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли вилоят кутубхонаси фаолияти билан танишдилар

Бугун 20 декабрь куни Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли вилоят кутубхонасида Сирдарё вилояти имом-хатиблари билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари И.Муминов очиб берди. 

Тадбирда вилоятнинг бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров сўзга чиқиб, йиғилганларга Яҳё Муҳаммад Амин қаламига мансуб «Имомлик-буюк масъулият» номли китоб ҳақида маълумотлар бериб, китобнинг таркибий қисми, имом-хатиблар олдидаги улкан масъулиятлар ҳақида гапирди.

Бундан ташқари тадбирда Гулистон Давлат Университетининг маънавият ишлари бўйича масъул ходими Р.Маҳмудов ва Сирдарё тумани маънавият марказининг бошлиғи А.Мирзаахмедовлар сўзга чиқиб, маданий-маърифий соҳалардаги муаммо, камчиликлар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўзладилар.

Тадбир сўнгида Вақф Хайрия Жамоат Фонди ҳомийлигида вилоят имом-хатибларига совғалар улашилди.

Йиғилишдан сўнг вилоят имом-хатиблари кутубхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларга кутубхона мудири кутубхона тарихи, китоб фонди ва кутубхонанинг маъмурий тузилиши ҳақида сўзлаб берди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги 
матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan