«Вақф» хайрия жамоат фондининг Сирдарё филиали томонидан навбатдаги тадбир ўтказилди

Ислом – меҳр-мурувват дини. Инсонларга моддий кўмак бериш, уларнинг оғирини енгил қилиш, қалбларига хурсандчилик киритишга муқаддас динимизда тарғиб этилади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Модомики бир банда ўз биродарига ёрдам беришга уринар экан, Аллоҳ таоло ўша бандасига ёрдам беради”, деганлар.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида кўплаб хайрия ишлари олиб борилаётганидан хабарингиз бор.
Бугун Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга «Вақф» хайрия жамоат фондининг Сирдарё филиали, Сирдарё тумани «Аҳмад ибн Малик» ва «Аҳмад Яссавий» жоме масжидлари ҳомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Юртдошларимиз бундай эҳтиром ва эътибордан миннатдор бўлиб, эзгу тилаклар, дуои-хайрлар қилдилар.

 ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *