Сирдарёда эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан “Сиз бизга кераксиз!” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Бугун 2019 йилнинг 22 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жоме масжидида 150 дан зиёд эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан “Сиз бизга кераксиз!” мавзусида суҳбат ўтказилди ва сурдо таржима олиб борилди. Тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров, Сирдарё вилояти ҳокимлиги котибият мудири Р.Назиркулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси М.Абубакирова, “Вақф” хайрия жамоат фонди масъул ходими О.Мирзаев ва ЎМИ вилоят вакиллиги ходимлари иштирок этишди.


Тадбирда маърузачилар томонидан эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва муаммоларини ечишда ҳар қандай ёрдамни аямаслик алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда дин ривожи, халқ манфаатлари, юрт фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Ушбу диний-маънавий тадбир ҳам олиб борилаётган хайрли ишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.
Тадбир сўнгида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган ҳамюртларимизнинг озгина бўлсада кўнгилларини кўтариш мақсадида уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан меҳр-мурувват ҳадялари тарқатилди. Мазкур тадбирларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, юзлаб қалби ўксик кишиларимизга шодлик улашилди, хонадонларига хурсандчилик кириб борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир», деганлар.





Мазкур диний-маърифий тадбир кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Хусусан эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар кўрсатилган бундай эҳтиром ва эътибордан миннатдор бўлиб, эзгу тилаклар, дуои-хайрлар қилдилар.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *