Маънавий таҳдидларни ёшларга таъсири

Юртнинг эртанги куни, тараққиёти ёшлар зиммасидадир. Ҳозирги вақтда ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи энг долзарб вазифа бўлиб келмоқда. Юртбошимиз айтганларидек: “Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ва диний қадриятларимизга ёт турли хуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар, мафкуравий таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани барчани янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди”. Жамиятнинг маънавий барқарорлигини издан чиқаришга йўналтирилган таҳдидларга маънавий таҳдидлар дейилади.
Маънавий таҳдидлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларини издан чиқариши, жамият бошқарувида тартибсизлик ва парокандалакни вужудга келтириши, ижтимоий кучларни бир-бирига қарама-қарши гуруҳларга ажратиб ташлаши, мамлакатда ижтимоий қатламлараро, миллатлараро, динлар ва диний конфессиялараро антагонистик зиддиятларни туғдириши, мамлакатнинг ижтимоий барқарорлигини бутунлай издан чиқариши мумкин. Ёшларга маънавий таҳдидлар ҳақида маълумот бериш уларни бўлажак маънавий хавф хатарлардан сақлаш масаласи ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Маънавий таҳдидлар маънавий барқарорликни издан чиқаради. Масалан: 1. Ички таҳдидлар – маънавий барқарорлигимизга ўз ичимиздан туриб зарар етказувчи одатлар ва хатти-ҳаракатлар.

  1. Ташқи таҳдидлар – маънавий барқарорлигимизга ташқаридан туриб, муайян режа асосида зарба беришга мўлжалланган ходисалар ва ҳаракатлар.
  2. Ички таҳдидлар лоқайдлик, такаббурлик, бефарқлик, миллий қадриятларга эътиборсизлик, сотқинлик, миллий нигилизм, миллатчилик, худбинлик ва космополитизм.
  3. Ташқи таҳдидлар диний ва сиёсий экстремизм, ақидапарастлик, терроризм, миссионерлик, сектантлик (тариқатчилик), қадриятларга ҳужум, оммавий маданият ва бошқалар.

Кейинги пайтларда халқимизнинг минг йиллар мобайнида сайқалланиб келган қадриятларимизни обрўсизлантиришга, уларни антидемократик қадриятлар деб атаб камситувчи ғоялар ёйилмоқда. Масалан, оила қардриятини камситувчи феминистик ғоялар, маҳалла қадриятини камситувчи космополитик ғоялар вужудга келмоқдаки, улар ёшларни миллий қадриятларидан бегоналаштиришни ўзларига мақсад қилиб олишган. Ёвуз кучларга қарши курашиш, диний тоқатсизлик ва маънавий мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, тинчликни сақлаш, инсониятнинг муайян бир маънавий-руҳий негизида жинслашишини талаб қилади. Барча ҳалқларнинг эзгу ғоялари, айниқса беназир умуминсоний қадриятлари, юксак маънавиятлари дунё аҳлини бирлаштириш ва руҳан яқинлаштиришга замин яратади.

Ботир НОСИРОВ
Ховос тумани “Ҳуснобод”
жоме масжиди имом-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *