Дуоларимизда ота-оналаримизни унутмайлик!

Бир шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
– Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўлаябди экан? – деб сўради. Шайх:
– Ота-онанг борми? – деб сўради. Шогирд йигит:
– Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
– Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг қилаётган дуоларингда борми? – деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб:
– Йўқ ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман – деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.
Дарҳақиқат кўпинча дуоларимизда ота-оналаримиз ҳақларига дуо қилишни унутиб қўямиз. Ғанимат дунёда ғанимат бўлган ота-оналаримиз ҳақларига дуо қилишни кўпайтириш барчаларимзга насиб айласин!

 

Ҳалилуллоҳ Раимқулов
Ховос тумани «Хизиробод»
жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan