Ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди

2 декабрь куни Гулистон тумани 8-сонли мактабда туман бош имом-хатиби Д.Сулаймонов томонидан Ҳаж-2018 зиёратчиси Ў.Каримов, мактаб маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Ю.Набиев билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида ўқувчи ёшларга илм олиш, касб ҳунар эгаллаш ва одоб-ахлоқ аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ота-онага ҳурмат ва эҳтиром, меҳнатсеварлик, интернетдан фойдаланиш маданияти, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Ўқувчилар суҳбат якунида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Дилмурод Сулаймонов
Гулистон тумани бош имом-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *