Сирдарёлик умра зиёратчилари юртимизга қайтиб келдилар

Бугун 2 декабрь куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлган сирдарёлик зиёратчиларимиз юртимизга эсон-омон  етиб келишди. 
Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб,  Макка шаҳрида эса 7 кун давомида бўлдилар. Умра зиёратининг фазилати, қадри ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг бир қанча ҳадислари мавжуд. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра — икки умра оралиғида қилинган гуноҳларга каффоратдир ва пок ниятда қилинган ҳаж ажри — фақат жаннатдир!» — деб айтганлар.
Зиёратчиларимиз қилган барча амалларини Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.


ЎМИниг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *