Сирдарёлик умра зиёратчилари Саудия Арабистонига жўнаб кетишди

Бугун, 16 декабрь душанба куни Умра ибодатини адо этиш учун отланган Сирдарёлик зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетишди.
Зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Масжидул Ҳарам билан оралиқ масофаси атиги 50-60 метр бўлган 5 юлдузли “Пуллман замзам” ва Макка шаҳридаги ҳарамдан узоқ бўлмаган 4 юлдузли “Ал-кисва” меҳмонхоналарида туриб ибодатларини адо этишади. Зиёратчилар 3 кун Мадина шаҳрида ва 7 кун Макка шаҳрида ибодатларини адо этиб, 27 декабрь куни Ватанамизга қайтиб келишади. Мазкур зиёратга 44 аёл ва 48 эркакдан иборат зиёратчилар гурухи ИИБ ходимлари кузатувлари остида 4 та автобусларда Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жоме масжидидан Тошкент аэропортига жўнаб кетишди. Элликбоши сифатида Сардоба тумани «Гулзор» жоме масжиди имом-хатиби И.Бобомуратов ҳамда Ховос тумани «Саъду саид» жоме масжиди имом-хатиби Я.Абдужабборовлар зиёратчиларимизни бошлаб боришади.
Сафар олдидан Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров томонидан зиёратчиларга Умранинг мазмун-моҳияти, шартлари ҳамда адо қилиш тартиб ва одоблари тўғрисида зарур маълумотлар берилди.
Бугун 31 март куни тўртинчи гуруҳда Умра зиёратига бораётган зиёратчиларга якуний машғулот бўлиб ўтди. Мазкур зиёратчилар жорий йилнинг 2 апрель куни муборак сафарга отланишади. Шу муносабат билан зиёратчиларга сафар сумкаси ва нимчалар тақдим этилди.
Умра зиёрати ибодатларини адо этиш учун  яратиб берилган имкониятлардан тўлқинланиб, Сирдарё тумани фермерлар кенгаши раиси Ф.Чилтанов шундай деди: «Уч ўғил уч қиз вояга етказган онам Ойсара ая билан муборак умра зиёратига борар эканман  Муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиеёвга ҳамда кузатиш тадбири ташаббускорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман».











ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *