Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан йил якуни бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугун 15 декабрь куни Сирдарё вилояти “Гулистон” жоме масжидида вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида йилнинг сарҳисоби бўйича йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов ҳамда масжидлар бўлими бошлиғи М.Қаюмовлар иштирок этдилар. Тадбирда туман бош имом-хатиблари томонидан ўз туманларида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолияти, диний-маърифий соҳада амалга ошираётган ишлари, масжидлардаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари бўйича ахборотлар берилди. Келгусида режалар билан таништирилди.





ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *