Хаммамиз карантин даврида уйдан чиқмаган ҳолда масофавий ҳаёт тарзини кечирмоқдамиз.
Туб миллат вакиллари оилаларида низо ва жанжаллар авж олишига ҳамда турли динларнинг айрим йўналишлари вакилларига нисбатан душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратиш мақсадидагилар ҳам масофавий фаолиятини амалга оширмоқдалар.
Миссионерлик ҳаракати шулар жумласидандир.
“Missio” “юбориш “ “вазифа топшириш” ,
Миссионер эса “вазифа бажарувчи” деган маъноларни англатади.
Миссионерлар бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишади.
Бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга тўғридан тўғри қаратилган ҳаракатлар Прозелитизм дейилади.
Улар келтириб чиқараётган салбий оқибатларни ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин.қўшни давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадини қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда.
Маййитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари,мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчилар юзага келмоқда.
Ҳатна масаласида ота ўз набирасини мусулмон урф-одатларига кўра ҳатна қилдиришни истагани,христиан динини қабул қилган фарзанд эса ўғлини ҳатна қилдиршни хоҳламагани туфайли ота-бола ўртасида жанжаллар келиб чиққани ҳам маълум.
Бу каби мисолларни кўп келтириш мумкин.Аммо шуларнинг ўзи ҳам миссионерларнинг ҳаракатлари оилаларда низолар ва жанжалларнинг авж олишига ҳамда динлараро низоларнинг келиб чиқишига яққол мисол бўла олади.
Миссионерлик – миллат,жамиятни диний асосда бўлиб юборишга қаратилган бузғунчиликдир.
Аҳолимизнинг 90% дан ортиғи ислом динига эътиқод қилгани сабабли Миссионерлар Ўзбекистонда фаолият олиб боришга интилаётгани ҳам бундай бузғунчиликка ёрқин мисол бўла олади.
Карантин даврида ҳар-ҳил интернет сайтларига кириб адашиб қолишдан огох бўлайлик.
Улуғбек ҚОБИЛОВ.
Сирдарё туман “ Ахмад ибн Малик ”
жоме масжиди имом-хатиби.