АҚИДАДА АДАШМАЙЛИК!

“Ақида”  сўзининг  ўзаги  луғатда  ―ақд  яъни  “тугиш”, “боғлаш”,  маҳкамлаш”  маъноларини англатади. “Ақида” сўзининг шаръий атамаси эса

“бирор  нарсага  шак-шубҳасиз  даражада  қатъий  ишониш”га  айтилади.  Демак,  ақида қалбда  содир  бўладиган  жараѐн  бўлиб,  у  инсон  қалбидан  ишонган,  ўзи  учун  эътиқод қилиб  олган  нарсаларга  айтилади.  Агар  ўша  қатъий  ишонган  нарсаси  тўғри  бўлса,  у тўғри ақида ҳисобланади. Агар нотўғри бўлса, ботил ақида саналади.  Худди Аҳли сунна вал жамоа ақидаси – тўғри ақида ва адашган фирқалар ақидаси эса – ботил ақида деганга ўхшаб.

Ақида илми  –    охиратда нажот топишда аҳамиятли эканлиги  сабабли  ҳар бир киши ўрганиши  вожиб бўлган илмдир.  Кимнинг ақидаси тўғри бўлса, имони тўғри бўлади ва охиратда омонда бўлади. Кимни ақидаси тўғри бўлмаса, бунинг акси бўлади.Aқида  илми  инсон  ҳаѐтида  одоб-ахлоқ,  ибодат,  олди-берди  алоқалари  ва  барча илмлардан муҳимроқ ўрин тутади. Чунки инсон Исломни қабул қилгандан сўнг, биринчи навбатда  унинг  зиммасига  ибодатларни  ўрганишдан  ҳам  аввал  ақида  илмини  ўрганиш вожиб бўлади.  Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Mуоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яман аҳлига элчи қилиб юбораѐтганларида:

“Aввало уларни Aллоҳ таолони бир дейишга чақиринг, қачон улар Aллоҳни бир деб  билишса,  Aллоҳ  таоло  уларга  беш  вақт  намозни  фарз  қилганлигини  хабарини беринг”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу  ҳадиси  шариф  ақидани  нақадар  аҳамиятли  эканига  далолат  қилади.  Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Яман аҳлини намоз ўқиш ва бошқа амалларни бажаришга буюришдан аввал, уларнинг ақидасини тўғрилашга буюрдилар. Ақида илми энг шарафли илм ҳисобланади. Зеро ақида илми орқали энг  аҳамиятли ва  энг  улуғ  маълумотларга  эга  бўлинади.  Демак,  маълумотларнинг  зарурати  ва шарофатлилигига  қараб,  илмнинг  шарафли  эканлиги  маълум  бўлади. Қуръони каримнинг Mуҳаммад сурасида шундай марҳамат қилади: “Бас,  (эй,  Муҳаммад!)  Аллоҳдан  ўзга  илоҳ  йўқ  эканини  билинг  ва  ўз гуноҳингиз  учун  ҳамда  мўмин  ва  мўминалар(нинг  гуноҳлари)  учун  мағфират сўранг!  Аллоҳ  сизларнинг  (бу  дунёдаги)  кезадиган  жойларингизни  ҳам, (охиратда) борадиган жойларингизни ҳам билур” (19-оят).

Уламоларимиз мазкур  ояти кариманинг тафсирида шундай дейдилар:  “Ушбу оятда Aллоҳ  таолони  ѐлғиз  эканини  билишга  бўлган  буйруқ  истиғфор  айтишга  бўлган буйруқдан  олдин  келтирилмоқда”.  Бу  эса  Aллоҳ  таолонинг  ёлғизлигини  билиш,  яъни тўғри  эътиқодни  шакллантириш  қанчалар  аҳамиятли  эканига  ишорадир.  Шу  сабабдан ҳам  Имом  Шофеий  раҳимаҳуллоҳ:  “Фиқҳдан  олдин  ақида  илмига  буюрилдик”,  –деганлар.  Имом Aбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эса:  “Ақидада билимдон бўлиш фиқҳий аҳкомларда билимдон бўлишдан афзалроқдир”, – деганлар.

БОТИР домла НОСИРОВ
Ховос тумани “Ҳуснобод” жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan