Диний эътиқод инсоният тарихининг барча босқичларида маданий-маънавийҳаётнингажралмасқисмибўлибкелган. Ислом дини, моҳиятига кўра, эзгулик ғояларига асосланади, поклик, xалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби эзгу фазилатларга таянади, маърифатни, илм-фанни улуғлайди. Зеро, “бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл ватанпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз”.
Буюк мақсадларга инсон маънавий, сиёсий, ҳуқуқий оламининг муҳим омили–маърифат орқали эришиладики, онг ва тафаккурдаги ўзгаришни фақат маърифат билан бойитиш мумкин. Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юртидирки, кўп асрлик миллий ва диний қадриятларни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни баркамол авлод этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ва соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартидир. Дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланиб, “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш, ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларда соғлом онг ва тафаккурни шакллантириш, динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда миллий ва диний қадриятларга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий – маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш, глобаллашув шароитида жамиятдаги ижтимоий – маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ахборот – таҳлилий фаолиятни кучайтириш, диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний –маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш борасида хайрли ишларга қўл урилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида жаҳонда зўравонлик ва жаҳолатни тарғиб қилувчи мафкуравий “вирус” тарқалаётганидан ташвиш билдириб, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлашга йўналтирилган резолюцияни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. Жаҳолатга қарши курашда диний таълимнинг аҳамияти шундаки, бағрикенглик, диндорлар ўртасида ўзаро ҳурматни қарор топтириш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш, диний эркинликни таъминлаш, диндорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, диндорларнинг камситилишига йўл қўймаслик, ҳар қандай маънавий таҳдид, диний мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, қўпорувчилик ҳаракатларига барҳам беришга замин яратилади. Зеро, “ислом дини эзгулик ва тинчликка, янги инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.
Бахром АБРОРОВ
Боёвут тумани “Исмоил Бухорий”
жоме масжиди имом-хатиби