Ватан ҳақида ёзиш жуда қийин. Негаки, Ватан бизга Аллоҳ томонидан берилган энг буюк неъмат бўлиб, у ҳақда ҳар қанча ёзсанг ҳам яна қайсидир жиҳатлари қолиб кетаётгандай, гўё мисралар ожиз, рангсиз, ғарибдай туюлавераркан. Ватан ҳақида айтмоқчи бўлганларинг эса, беҳисоб. Шунчалар кўпки, ҳисобдан адашиб кетасан киши.
Халқимиз одатда Ватан сўзига Она сўзини қўшиб талаффуз қилади: Она ватан. Бу Ватаннинг онадай азиз, меҳрибон, жонкуярлигига ишора бўлса керак-да. Ахир инсон учун онадан азизроқ киши борми? Жисму жон ато қилиб, яна бошимизда тунларни бедор ўтказган зот Ўзига бори заҳматларни олиб, роҳатни фарзандига илинганини таърифлашга ҳар қанча «меҳрибон» деган сўз камлик қилмайдими? Ўзга жон учун, унинг бахти, камоли, эртанги куни деб керак бўлса, ўз жонидан ҳам кечадиган яна ким бор оламда?! Аслида эса, мана шу туйғу, тасаввур, ришта, шунча меҳрнинг ҳаммаси Ватаннинг бир парчаси, бир бўлаги холос. ВАТАН–атамаси аслида арабча суз булиб, ”Она юрт” маъносини англатади. У кенг маънода бирор халқ вакиллари жамулжам яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилган худудни англатади.Тор маънода киши туғилиб ўсган уй, махалла, қишлоқ назарда тутилади. Бир инсонни ўз ватанидан бадарға қилиш мажбурлаб чиқариб юбориш оғир гуноҳлиги муқаддас китобларда таъкидланади. Жумладан Куръони каримда: -“Эсланг! сизлардан–Бир-бирингизнинг қонингизни бир-биринггиз тукмайсиз, узларингизни (бир-бирингизни) юртингиздан бадарға килмайсиз”-деган аҳдингизни олган эдик-дейди. (Бакара сураси 84оятда). Шунингдек Пайгамбаримиз Расулуллох саллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай хадис келадики-“Мадинага хижрат килаётганларида:-Агар кавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида хеч ҳам ўз ихтиёрим билан юртимни ташлаб кетмаган булур эдим”-деганлар.
Ватан мукаддас даргоҳ. Уни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш равнаки ва фаравонлиги йулида хизмат қилиш хар бир мусулмон учун хам фарз, ҳам қарздир.
Шундай экан Ватанимиз бўлмиш мукаддас ўзбекистонимизни гуллаб яшнашига, юртимиз тинч осуда бўлишига барча шу юртда, шу заминда яшаётган хар бир инсон юрт тинчлиги учун уз хиссасини қўшмоғи керак. Юртимиз тинчлигининг кадрига етиб, ёмонлар фитнасидан огох булайлик!
Халилулло РАИМҚУЛОВ
Ховос тумани “Хизробод”
жоме масжиди имом-хатиби.