Соғлом қалб

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб, Ўзинниг маҳбуб бандаларининг сифати баёнлаб дейди:

Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради”(Тавба сураси, 108 оят).

Ислом дини поклик устида қурилган. Ҳамма ибодатлар тоинки покланмасангиз қабул қилинмайди. Покланиш икки хил бўлади: бири зоҳирий, иккинчиси эса ботиний – қалбий покланиш. Энг диққатлиси ҳам мана шунда: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:

Албатта, Аллоҳ таоло сувратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди ва лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади”.

Қандай мансабга эга бўлмасангиз, қанчалик молу дунё эгаси бўлмасангиз, Аллоҳ таолонинг наздида ҳеч қандай қадрга эга эмас. Чунки:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шудай деганлар: “Агар дунё Аллоҳ таоло назарида чивиннинг қанотичалик қадрли бўлганида эди, кофирга бу дунёда бирор бир нарса берилмас эди”.

Демак, Роббимизнинг ҳузурида энг эътиборли нарса бу бизнинг қалбимизнинг салоҳияти экан. Имом Ғаззолий: “Ким Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ҳузурига соғлом қалб билан борар экан, нажот топади. Қалб Аллоҳ таолодан бандасига берилган омонатдир” – дейдилар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

Инсонда бир гўшт парча бор агар у соғлом бўлса, бутун аъзои бадан соғлом бўлади. Агар у бузилса, бутун аъзои бадан бузилади. У ҳам бўлса, қалбдир”.

Қалбимиз ҳам баданимиз каби соғ бўлиши керак. Чунки агар танамиз соғ бўлса бошқа дунё ишларига қувватимиз етади. Аммо касал бўлса ҳеч бир ишга қўлимиз бормай, ётиб қоламиз. Худди шу каби савоб ишларни қилиш учун, холис Аллоҳ таоло учун қиладиган ишлар учун ҳам саломат қалб зарур.

Хуршид АСЛАНБАЕВ
Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор ҳожи”
масжиди имом-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *