Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиббиёт соҳасидаги ўгитлари

Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнги кашфиётлар туфайли тиббиётга қанча янгиликлар киритилмасин Пайгамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом бундан салкам 15  аср муқаддам   умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади. Ҳижратдан аввал Ясриб (Мадина) ва унинг атрофларида безгак касалликлари кўп учрар, минглаб одам шу туфайли ўлиб кетар ёки қаттиқ изтироб чекар эди. Расулуллоҳ алайҳис- салом Мадинага келганларида атрофдаги ботқоқликларни кўриб, безгак касали сув ва ифлос жойларда тарқалишини айтганлар ва одамларга бош бўлиб 30  минг туп хурмо дарахтини эктирганлар.

Абул Бараканинг ёзишича: «Бир касаллик чиққан жойда бўлсангиз, бошка бир жойга кетманг, бошқа ерда касаллик тарқалса у ерга саёҳат килманг», деб буюриб, илк бор маълум бир худудда «карантин» усулини Пайғамбар алайҳис-салом тавсия этганлар.

Абу Хаённинг «Ал Холис» китобида Пайҳғамбар алайҳис-саломнинг кўз касалликлари ва томоқ оғришга доир шундай тавсиялари ёзилган, «Замбуруғларни олинг, нам ва қоронғу ерларда уч кун сақланг, улар моғорлаб қолади, иссиққа олиб қиздиринг совугач шу моғорни уч марта худди кўзга сурма сургандай суртинг ва томоққа боғлаб олинг» дедилар.

Кўзи оғриганларга Пайғамбаримиз алайҳис-салом доимо асал, хурмо ейишни тавсия этардилар. Бундан ташқари Замбуруғ сувини ишлатишларини айтганларки кейнчалик буни пенициллин эканлиги аниқ бўлди.

Пайғамбаримиз алайҳис-салом иситмани касалликларда баданни совуқ сув билан намлатишни буюрар эдилар. Седана ҳақида Набий алайҳис-салом сизлар қора донни истемол қилиб юринглар, чунки у ўлимдан бошқа ҳамма дардга даводир деганлар. Ўтган момоларимизда бир одат бўлганки, нон ёпишганда ноннинг юзига седана сепишардилар, мана бу нарсадан кўринадики ота боболаримиз қанчалар ҳадис ва суннатга амал қилишганини кўрамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Росулуллоҳ алайҳис-салом суннатларига амал қилиб яшамоғимизни насиб айласин.

Баҳром ИСМАНОВ
Сирдарё тумани «Пахтакор» жоме
масжиди имомхатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *