Юртимизда диний таълимга эътибор

Юртимизда динимизга бўлган эътибор анча ўсиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Айниқса қадимда яшаб ижод этиб ўтган аждодларимиз Бухорий, Термизий, Замахшарий, Насафий, Беруний, Абу Али ибн Сино каби бутун дунё тамаддунига хисса қўшиб,  илми билан дунёни лол қолдирган уламоларнинг авлодлари эканимиз хурсанд қилади.

Ҳалқимизнинг диний салохиятини ошириш мақсадида юртимизда кўплаб мадраса, ҳадис мактаблари, олий ўқув юртлари, Ислом цивилизацияси маркази ва бошқа таълим даргохлари очилиб фаолият юритаётгани бунга яққол  мисол бўла олади.

Диний таълим муассасаларида талабалар ватанимиз келажагини қуришда ўз ҳиссаларини қўшиш, улуғ аждодларимиз ишларини давом эттириш, миллий ва диний қадриятларимизни жаҳонга олиб чиқиш учун ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни шижоат билан ўқиб ўрганмоқдалар.

Бир сўз билан айтганда, бугунги вояга етаётган ва келажак авлодларимизни буюк бобокалонларимиз қолдирган бой маънавий ва маданий меросга садоқатли қилиб тарбиялаш, муқаддас қадриятларимизни сақлаш ва авайлаб асраш барчамизнинг бурчимиздир.

Ҳаммамизга бу имкониятдан унумли фойдаланиб фарзандларимизнинг диний соҳада етук уламолардан бўлишни насиб қилсин.

Улуғбек ҚОБИЛОВ
Сирдарё тумани “Аҳмад ибн Малик”
жоме масжиди имом–хатиби

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan