Илм неъмати

Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳаммаси ҳам бир-биридан қадрли ва фазилатлидир.
«Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз , саноғига етолмайсизлар» (Иброҳим сураси, 34-оят).
Сон-саноқсиз неъматлар ичида доим ўзимиз билан бирга бўладиган, инсониятни бошқа махлуқотлардан ажралиб, юқори мартабаларда туришига сабаб бўладиган неъматлардан бири, шубҳасиз , унинг илм соҳиби бўлишидир.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ ҳар бир илмнинг ўзига яраша фазилати борлигини баён этиб, шундай дейдилар: «Қуръонни ўрганган кишининг қиймати юксалур, фиқҳни ўрганган кишининг қадри олий, ҳадис жамлаганнинг хужжати қувватли, хисоб ўрганган кишининг фикри гўзал, луғат ўрганган кишининг табиати дақиқ бўлур. Нафсининг ёмонликларидан химояланмаган кишининг илми унга фойда бермас».
Хар бир мусулмоннинг кун тартиби, режаси, вазифаси бўлиши шарт. Шуларнинг ичида энг аввалги навбатда турадигани илм бўлмоғи керак. Икки куни бир хил ўтган ютқазибти. Кечаги кунимиздан бугунгиси зиёдароқ ўтишини пайидан бўлишимиз лозим.
Нафс шароратидан хам сақланайлик.

Улуғбек Қобилов.
«Ахмад Ибн Малик » жоме масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan