“Ҳазрат Алининг насиҳати”

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб к.в. ўғиллари Ҳасан р.а. га дедилар:
– “Эй ўғлим, мендан тўртта ва тўртта нарсани ёдлаб ол, уларга амал қилсанг зарар қилмайсан.
– Улар қайсилар, эй отажон? – деди.
– Энг катта бойлик ақлдир, энг катта фақирлик аҳмоқликдир, энг ёмон ваҳшат такаббурликдир, энг улуғ фазилат ҳусни хулқдир.
– Эй отажон, қолган тўрттасини ҳам айтинг.
– Эй ўғлим, каззоб (Ёлғончи) билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилади.
– Аҳмоқ билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга фойда етказаман деб зарар етказиб қўяди.
– Бахил билан дўстлашишдан сақлан, чунки унга энг муҳтож бўлган пайтингда у сени қуруқ қўл билан қайтаради.
– Фожир билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сени арзимас чақаларга сотиб юборади”.

Абдумуталлиб Хожиев
Сардоба туман Бош имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan