Бугун, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Умра ибодатини адо этиш учун отланган Сирдарёлик зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетишди.
Ззиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Масжидул Ҳарам билан оралиқ масофаси атиги 50-60 метр бўлган 5 юлдузли “Пуллман замзам” ва Макка шаҳридаги ҳарамдан узоқ бўлмаган 4 юлдузли “Ал-кисва” меҳмонхоналарида туриб иботатларини адо этишади. Зиёратчилар 3 кун Мадина шаҳрида ва 7 кун Макка шаҳрида ибодатларини адо этиб, 1 декабрь куни ватанамизга қайтиб келишади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати