Сирдарё вилояти имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Бугун 27 ноябрь куни Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жоме масжидида Сирдарё вилояти имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Муминов, вилоят бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров ҳамда вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирок этдилар.
Мажлисда жорий йилда диний соҳада амалга оширилган ишлар танқидий ва таҳлилий кўриб чиқилиб, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ва жараёндаги вазифалар чуқур таҳлил этилиб, имом-хатиблар олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги 
матбуот хизмати 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *