Ватаннинг тўрт ҳақи

Имом Муҳаммад Ғаззолий рахимахуллох айтадилар: “Ватан ҳам ҳақли бўлади”.
Улар биринчиси – шу Ватанда яшаганда тинч хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Гувохи бўлиб турганимиздек, баъзи жойларда табиий офат сабабидан, яна баъзи жойларда эса қирғин барот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлиб ахоли сарсон- саргардонликда кун кечирмоқда. Аллох таолога беадад шукрлар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати сояси остида, хаётимиз осуда давом этмоқда. Бу неъматдан оқилона фойдаланган холда, кўз қорачиғимиздек асрамоғимиз керак.
Иккинчиси –Ватандан кетганда уни соғиниш, Расулуллох (с.а.в.) Мадинаи мунавварага хижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, хечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, — деганлар. Демак, Ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб соғиниб яшаш унинг ҳақларидандир.
Учинчиси – Ватан камситилганда ғазабланиш, бепарволик, лоқайдлик энг ёмон иллат. Четдан туриб Ватанга тош отилса-ю индамай, ғазабланмай, раддия бермай, жим томошабин бўлиб турмаслик. Унинг шаънини химоя қилиш Ватан ҳақларидан биридир.

Тўртинчи — Ватанга хужум қилганда уни химоя қилиш.
Хазрати Умар р.а. “Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўладилардир ” деганлар. Алихон тўра Соғуний хазратлари “Биздан эмасдур Ватанни севмаганлар” деб, бежизга айтмаганлар. Юртни уни севганлар обод қилади, уни Ватан деб билганлар ҳимоя қилади.

Донишмандлар тўрт нарсанинг сотилмаслигини айтганлар. Улар: инсоннинг дини, иймони, танаси ва Ватани. Кимдаким ушбу қоидага риоя қилмас экан, у инсонийлик чегарасидан чиққан хисобланади.

Улуғбек Қобилов
“Ахмад ибн Малик” жоме масжи имом-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *