Сирдарёда “Йил имоми – 2017” кўрик танлови

Жорий йилнинг 2 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Йил имоми – 2017” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги низоми асосида  Сирдарё вилояти имом-хатиблари ўртасида мазкур танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 6 нафар имом-хатиблар ўзаро беллашди. Биринчи ўринга Янгиер шаҳридаги “Абдуқаххор хожи” жоме масжиди имом-хатиби Асланбаев Хуршид лойиқ топилиб, танловнинг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Иккинчи ўринни Ховос туманидаги “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Ёрбеков Абдурауф ва учинчи ўринни Боёвут туманидаги “Усмон Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби Валиев Саидахмад эгаллади.

Ғолиблар вакиллик томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan