Жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров раҳбарлигида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш 2026 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилиш давомида ўтган йилда соҳада амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, жамиятда соғлом маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш, диний соҳада қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ёшлар билан ишлаш фаолиятини кучайтириш ҳамда келгуси давр учун устувор йўналишлар белгилаб олинди.



Йиғилиш якунида вилоят бош имом-хатиби томонидан имом-хатиблар олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш, масъулият ва фаолликни янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.