Жорий йил 3 февраль куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар “Муҳаммад Бобур” жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили ўринбосари С.Жангиров бошчилик қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилоят вакиллиги мутасаддилари, шаҳар-туман бош имом-хатиблари, шунингдек отинойилар, «Ҳаж 2025» зиёратчилари ва маҳаллалар раислари иштирок этди.



Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан хол-аҳвол сўралди.
Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 60 та оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб 15 та оилага, умумий ҳисобда 75 та оилаларга ташриф буюриб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.





Ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг тушунчалари тўғриланди. Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.
Тадбирда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан ҳам суҳбатлашилиб, уларга соғлик катта неъмат экани тушунтирилди.
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.