ПОКЛИК ИЙМОНДАН

Ҳашар халқимизга хос асосий миллий қадриятларимиздан биридир. Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган барча масжидларда ҳам ҳашарлар ташкил қилиниб тозалик, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ён-атроф, ҳовли ва ариқлар тозаланди, дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди. Янги мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди. 

Ҳадиси шарифда «Поклик иймоннинг ярмидир» дея бежиз айтилмаган. Динимизда кўп ибодатларни адо қилиш ва уларнинг қабул бўлиши учун поклик шарт қилингани ҳаммамизга маълум. Тоза ва озода жойда киши ўзини енгил ҳис қилади, ғайрати келади. Аксинча, нопоклик дангасалик ва касаллик каби иллатларга сабаб бўлади. 

Парвардигор барчамизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий покиза бандаларидан қилсин, юртимизда тозалик ва ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшаётганларни улкан ажр-савоблар билан мукофотласин.  

Дилмурод СУЛАЙМАНОВ

ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги масъул котиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan