Хушхабар: Сирдарёда масжидлар яна биттага кўпайди

Бугун, 30 август куни Сирдарё вилояти Ховос туманида Нажмиддин Кубро номидаги жоме масжид мўмин мусулмонларга фойдаланишга топширилди. Шу билан Республикамиздаги масжидлар сони 2 127 тага, Сирдарё вилоятида эса 78 тага етди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Сирдарё вилоят бош имом-хатиби  Ҳабибуллоҳ домла Зокиров, имом-хатиблар, масжид қавми қатнашди.

Тадбир давомида Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари мазкур масжид то қиёматга қадар намозхонларга хизмат қилиши, унинг қурилишига ҳисса қўшган инсонларга беҳисоб ажр-савоблар беришишини сўраб дуои хайрлар қилди.

Маълумот учун, мажмуанинг умумий майдони 22 сотохни ташкил этади. Масжид хонақоҳи 300 нафар намозхонга мўлжалланган. Баландлиги 15 метр ва диаметри 4 метр бўлган иккита минора ҳамда баландлиги 12 метр ва диаметри 4 метр бўлган катта гумбаз жомега ўзгача файз бериб турибди.

Масжиднинг ички деворлари гўзал дид билан безатилган. Барча шароитларга эга замонавий таҳоратхонасидан бир вақтнинг ўзида 15 киши бемалол фойдаланиши мумкин. Шунингдек, мажмуада имом-хатиб, имом-ноиб ханалари ва меҳмонхона мавжуд. Масжидда совуқ ва иссиқ кунлар учун барча шароитлар қилинган. Жоме ҳудуддаги «Амир Темур» ва «Афросиёб» маҳаллаларига хизмат кўрсатади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan