Жорий йил 23 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида  вилоятида фаолият кўрсатаётган расмий отинойилари, тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва гурух аъзолари   учун «Индивидуал психологик ёрдамга мухтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари» мавзусидаги навбатдаги ўқув –семинари

Жорий йил 23 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида  вилоятида фаолият кўрсатаётган расмий отинойилари, тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва гурух аъзолари   учун «Индивидуал психологик ёрдамга мухтож хотин-қизлар билан ишлашнинг йўналишлари ва усуллари» мавзусидаги навбатдаги ўқув –семинари ташкил этилди.      

Шаҳар туман тарғибот гуруҳи раҳбарлари,  маҳаллаларда фаолият  юритиб келаётган  отинойилар малакасини ошириш уларни дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда худудларда психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, уларни  жамиятда ўз ўрнини топишда махалла фаоллари ва отинойиларнинг  роли муҳимлиги тушунтирилди.  Хусусан, аёллар ўртасида мутаассиблик масалалари, ақида масалаларидан Куфр ва ширкнинг фарқлари, бидъат –хурофотлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. Семинарга 105 нафар иштирокчи жалб этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan