Аллоҳ таолло эркакларга оиладек муқаддас қўрғонга рахбарлик қилиш масулиятини берди. Эркаклар ўз зиммасидаги вазифасини адо этишлари бу оиланинг тинчлиги ва бахту саодатига сабаб бўлувчи энг катта омилдир. Шариатимизда эрнинг аёли олдидаги молиявий ва маънавий вазифалари бор, молиявийлари 3- қисмга бўлинади. Биринчиси:аёлига махр бериш.
Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади:
“Хотинларинга маҳрни мамнунлик билан берингиз. Агар сизларга ўзлари ундан бирор нарсаларни ихтиёрий равишда кеча берсалар сизлар уни бемалол иштаха билан тановул қиловерингиз”
(Нисо сураси 4 оят)
Иккинчи: Озиқ–овқат билан таминлаш. Ҳадисда киши ўз қаромоғидагиларни нафақасиз ташлаб қўйиш унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қиладирлар .( Абу Довут)
Учинчиси: Аёлини турар жой билан таминлаш. Улар билан тотув турмуш кечириш .
Агар уларни ёмон кўрсангиз (билиб қўйинки ) балки сизлар ёмон кўрган нарсада “Агар сизлар учун кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин.( Нисо сураси 9 оят).
Эрига итоат этиш фарз ! Эрини тинглаб итоат қилиб, умр йўлдошини –оила бошлиғи туйғусига ҳис этишни имконини бериш керак .
Аёл эрининг мол-мулкуни уй жойини кўз қорачиғидек асраб, чунки эрини мулки ҳам унинг мулкудир.
Бирор жойга борса хам эридан изн сўраб, рухсатсиз остона хам хатлаб чиқмаслик.
Умр йўлдоши ишдан келганда ,эрини очиғ чехра билан кутиб ,эр кўчадан уйга кирганда хонадони, сарамжон саришта, ширин таоми фарзандари ақилли, кулиб кутволайдигон аёли бор. Умр йўлдоши шундай аёли борлигидан хотиржам бўлади ва аёлига бўлган хурмати ошади.
Хотин киши ўз эрининг виждонига айланиб, уни гуноҳлардан, ёмон ишлардан қайтариб, савобли, яхши ишларга ундаб туриши лозимлигини Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз хадиси шарифларида бундай сифатлайдилар:
Абу Умомадан ривоят қилинади:
“Набий соллалоҳу алайҳи васалам :
“Мўмин банда Аллоҳга бўлган иймондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин бўлиб, унга амр қилса, итоат қилади, қараса, хурсанд қилади, қасам ичса, уни оқлайди ва ғойиб бўлса, ўз нафсида ва молида унга яхшиликда бўлади”- дер эдилар”.
Ибн Можа ривоят қиладилар.
Умр йўлдошини оиласига қилган барча эзгу ишларига минатдорчилик билдириб туриш. Эрини топганига қаноат қилиб минатдорчилик билдириб турса, аёл учун бу саодат калитидир.
Оилавий сирларни омонат билиб, ўзгага сирларни айтмасдан ,этиборли ва эҳтиёткор бўлмоғи керак. Турмуш ўртоғини кайфияти бўлмаганда баҳслашмай, хўп бўлади ёки кечирасиз деб, узрни лозим тутгани мақул.
Сирдарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М.Мелибаева.